Линклар

Қаддафийчилар Сирт марказидан қувилди


Ливия янги ҳукумати кучлари қаддафийчиларни Сирт марказидан суриб чиқарди.

Ливия янги ҳукумати кучлари қаддафийчиларни Сирт марказидан суриб чиқарди.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгашининг қуролли кучлари Муаммар Қаддафийнинг туғилиб ўсган шаҳри Сиртда ўтказган кенг кўламли ҳарбий амалиёт натижасида қаддафийчиларни шаҳар марказидан суриб чиқарганликларини маълум қилди.

Янги ҳукумат қуролли кучлари раҳбари Абдул Салом Жаваллоҳнинг Рейтер агентлигига айтишича, Қаддафий тарафдорлари Ўрта ер денгези қирғоқларига суриб чиқарилган.

Якшанба куни Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши қаддафийчи кучларнинг қароргоҳи бўлиб хизмат қилган Сирт мажлислар уйи, шаҳар шифохонаси ва университетини эгаллаганини маълум қилган эди.

Муаммар Қаддафийга мойил кучлар 6 ҳафтадан бери бу шаҳарда Ўтиш даври ҳукумати қўшинларига қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Янги ҳукумат Сирт шаҳрини ўз назоратига олганидан сўнггина мамлакатни Қаддафийдан озод бўлган, дея эълон қилажагини айтган.
XS
SM
MD
LG