Линклар

logo-print

Чикагода оммавий норозилик акциялари бўлди


АҚШда бир неча ҳафтадан бери иқтисодий тенгсизликка қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

АҚШда бир неча ҳафтадан бери иқтисодий тенгсизликка қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

Душанба куни Чикаго марказида иқтисодий тенгсизликка норозилик билдираётган минглаб одам намойишга чиқди.

Намойишчиларнинг бир гуруҳи "Мактабларимизни қутқаринг, уйларимизни қутқаринг!" шиорлари билан марказий кўчалардан бирига ўтириб олишгач, полиция намойишчилардан 27 кишини ҳисбга олган.

“Уолл Стритни босиб ол” шиори остида Ню Йоркда бир неча ҳафта аввал нисбатан кичикроқ норозилик акцияларидан бошланган ҳаракат энди ўнлаб бошқа шаҳарларда ҳам ўтказилмоқда.

Намойишчилар оддий одамлар ҳисобидан бадавлат кишилар чўнтагини тўлдириш имконини бераётган молиявий тизимга норозилик билдираяпти.
XS
SM
MD
LG