Линклар

logo-print
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси, 25 ёшли Ўткирбек Жонгиров ҳисбга олинди.

Санкт-Петербург Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Жонгиров жорий йилнинг 25 июлида 33 ёшли ўзбекистонликни ўлдирганликда гумонланмоқда.

Уч ой давомида яшириниб юрган Ўткирбек Жонгиров 7 октябр куни ушланган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Жонгиров ҳамюрти билан ўзаро келишмовчилик натижасида келиб чиққан жанжал боис шеригининг қорнига тош билан урган.

Жонгировнинг ҳамюрти воқеа жойида вафот этган, унинг ўзи эса қочиб яширинган.
XS
SM
MD
LG