Линклар

Бугун Оқсаройда президент Ислом Каримов АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман ҳамда Германиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Михаел Штайнерни қабул қилди.

ЎзА маълумотига кўра, АҚШ ва Германия вакиллари Тошкентга Афғонистоннинг иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш борасидаги Америка-Германия ташаббуси доирасида ташриф буюрган.

Агентлик тарқатган хабарда айтилишича, учрашувда халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда умуммиллий ярашувга эришишдаги иштирокига оид масалалар ҳамда Ўзбекистоннинг АҚШ ва Германия билан ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашганлар.
XS
SM
MD
LG