Линклар

logo-print

Актёр Фаррух Соипов ҳибсга олингани тасдиқланди



Бугунги ўзбек киносининг таниқли актёрларидан бири Фаррух Соипов бир ҳафта давомида ҳибсда сақланиб, 8 октябр куни қўйиб юборилган.

Бу ҳақда хабар қилган Newsuz.com сайти маълумотига кўра, актёр 10 кун муқаддам “Ўзбеккино” миллий агентлиги раиси Аъзамжон Исҳоқов ҳузурига чақирилган ва ўша ердан ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан олиб кетилган.

“Ўзбеккино” агентлиги Озодликка бу маълумотни инкор қилди.

Айтилишича, Фаррух Соиповнинг ҳибсга олиниши муносабати билан унинг 10 октябрга белгиланган никоҳ тўйи бир ҳафтага кечиктирилган.

Фаррух Соиповга яқин манбанинг Озодликка маълум қилишича, актёр Гулнора Каримованинг севимли актёрларидан биридир. Яқинда Фаррух ичиш ва чекишни ташлаб, намоз ўқишни бошлаган. Манбага кўра, Фаррух Соипов диний экстремизмда гумон қилинаётган бўлиши мумкин.

Фаррух Соипов 1984 йилда Тошкентда туғилган. 2003 йилдан кино санъатига кириб келган. 2007 йилда Ню Йорк кино академиясини тугатган.
XS
SM
MD
LG