Линклар

Каримов АҚШ ва Германия мулозимларини қабул қилди


АҚШ ва Германиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилларига қалтис саволлар берилмади.

АҚШ ва Германиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилларига қалтис саволлар берилмади.

Ўзбекистон Президенети Ислом Каримов АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман ҳамда Германиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Михаел Штайнер билан учрашди. Расмий хабарномада айтилишчиа, 11 октябр куни Оқсаройда ўтказилган учрашувда Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинган. АҚШ президенти махсус вакилининг Ўзбекистонга сафари Вашингтон Тошкент билан муносабатларни яхшилаш уринишларини кучайтираётган пайтга тўғри келмоқда.


Президент Ислом Каримов Марк Гроссман ва Михаел Штайнер билан, Ўзбекстон расмийлари тарқатган хабарга кўра, Афғонистоннинг иқтисодий тикланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган Америка-Германия ташаббуси доирасидаги масалаларни муҳокама қилган.

АҚШ ва Германия дипломатлари Ўзбекистоннинг Афғоснитонни иқтисодий ривожлантириш жараёнига қўшаётган катта ҳиссасини юқори баҳолагани ҳам айтилади расмий хабарда.

АҚШ элчихонаси Гроссман ва Штайнер президент Каримов билан учрашувдан кейин маҳаллий журналистларга берган қисқа интервьюсини эълон қилди. Бу интервьюда ҳам Каримовнинг Афғонистон бўҳронини фақатгина тинч йўл билан ҳал этиш мумкинлигини айтиб келгани алоҳида қайд этилади, ҳамда маҳаллий журналистлардан бири савол берар экан “Ўзбекистон шу пайтгача, Афғонистонда ривожлантириш дастурларидагина иштирок этаётганини” алоҳида таъкидлаб ўтган.

Афғонистондаги Америка ва НАТО кучларига Ўзбекистон орқали ўтадиган Шимолий таъминот тармоғи орқали юклар транзити масаласи муҳокама этилдими, йўқми бу ҳақда юқори даражадаги АҚШ ва Германия дипломатларининг ташрифига оид расмий хабарларда бир нарса айтилмади.

АҚШнинг Ўзбекистон билан муносабатларни яхшилай бошлаганига айнан Американинг Шимолий тармоққа бўлган эҳтиёжи ошиши билан шартланганини эслатиш жоиз.

Кейинги ойларда Қўшма Штатларнинг Покистон билан муносабатлари ўта совуқлашиб кетгани ҳамда Афғонистонга транзитнинг асосий йўналиши ҳисобланиб келган бу мамлакатда хавфсизлик вазиятининг ёмонлашиши сабабидан АҚШ етакчилигидаги ҳарбий амалиётлари тақдири мавҳум бўлиб қолмоқда. Шунинг учун кейинги бир-икки йил давомида Вашингтон Шимолий таъминот тармоғига эътиборни кучайтириб келмоқда.

28 сентябр куни АҚШ Президенти Барак Обаманинг Тошкент раҳбарини мустақиллик байрами билан табриклаш бахонасида Оқсаройга қўнғироқ қилганини ҳам таҳлилчилар айнан Шимолий тармоққа эътиборнинг кучаяётгани билан боғлаган эди.

29 сентябр куни эса Вашинтонда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев билан учрашган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Тошкент расмийлари мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва сиёсий эркинликларга оид вазиятни яхшилашда ижобий натижаларга эришаётганини баён қилди.

- Ҳукумат расмийлари билан давом этаётган мулоқотимиз муҳим аҳамият касб этади, деб ҳсиоблаймиз. Бу мулоқот чоғида, мен ва ҳукуматнинг бошқа вакиллари айтиб келганидек, ҳар доим инсон ҳуқуқлари ва сиёсий эркинликларга оид хавотирларимизни билдирамиз. Лекин шу билан биргаликда биз ўзбеклар (Ўзбекистон ҳукумати) билан бу борада натижаларга эришиш устида ишламоқдамиз ва бунинг баъзи ишоратларини кўрмоқдамиз ва шубҳасиз, барча масалалар бўйича муносабатларимизни чуқурлаштириш истагидамиз,- деди АҚШ давлат котиби.

Бундан ташқари ўтган ойда АҚШ Конресси қўмитаси Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрстишни тақиловчи санкцияни бекор қилиш масаласини кўриб чиқишга йўл очиб берувчи қарор қабул қилган эди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бундай сўровнома билан конгрессга мурожаат қилган президент Барак Обама маъмуриятини танқид қилиб келмоқда.

Икки ҳафта аввал Халқаро Амнистия, Озодлик уйи, Ҳюман райтс уотч, Очиқ жамият институти, Халқаро бўҳронлар гуруҳи каби қатор нуфузли ташкилотлар АҚШ ҳукуматига очиқ мактуб йўллаб, Ўзбекистон билан “нормал муносабатларни” тикламасликка чақирди.

2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин АҚШ етакчилигида Афғонистон истилоси бошланганида Ўзбекистонда Америка базаси ташкил қилинган эди. 2005 йил 13 май – Андижон қирғинидан кейин АҚШ ва Ғарб Ўзбекистон ҳукуматини кескин танқид қилгач, америкалик ҳарбийлар Ўзбекистондан ҳайдалган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG