Линклар

Судандаги тинчликпарвар кучларга ҳужум қилинди


БМТнинг Дарфурдаги тинчликпарвар кучлари.

БМТнинг Дарфурдаги тинчликпарвар кучлари.


Суданнинг Шимолий Дарфур минтақасида халқаро тинчликпарвар кучларига уюштирилган ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

БМТнинг Дарфурдаги ваколатхонаси маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар халқаро тинчликпарвар кучларнинг икки аскари ва бир полиция инструктори. Уларнинг қайси давлат фуқаролари экани эълон қилинмади.

Сешанбага ўтар кечаси тинчликпарвар кучлар қочоқлар лагерида тунги навбатчилик қилаётган пайти, номаълум кишилар уларга ҳужум қилган.
XS
SM
MD
LG