Линклар

Исроил Кабинети маҳбуслар алмашишни маъқуллади


Ҳамас асрликда сақлаётган Исроил аскари Г.Шалит.

Ҳамас асрликда сақлаётган Исроил аскари Г.Шалит.

Исроил Кабинети исроиллик аскар озодликка чиқиши хусусида Ҳамас Исломий ташкилоти билан эришилган келишувни маъқуллади.

2006 йил 25 июнда ўғирлаб кетилган Исроил армияси аскари Гилад Шалит қайтариб берилиши эвазига Исроил ўз қамоқхоналарида сақланаётган 1 минг 27 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилади.

Исроил Кабинетнинг фавқулодда йиғилишида 26 нафар вазир келишувни ёқлаб, уч нафари унга қарши овоз берди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Гилад Шалит яқин кунларда ўз уйига қайтиши кутилаётганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, биринчи босқичда Исроил қамоқларидан 450 нафар маҳбус озод қилинади.

Қолган фаластинлик маҳбуслар икки ой давомида қўйиб юборилиши режаланган.

Улар орасида 27 нафар аёл маҳбус ҳам бор.
XS
SM
MD
LG