Линклар

logo-print

Қозоғистон нефт омборидаги ёнғинда саккиз ишчи нобуд бўлди


Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинидаги нефт омборида ёнғин чиққани оқибатида камида 8 киши нобуд бўлди.

Давлатга қарашли KazTransOil ширкатига кўра, ёнғин ишчилар Актаудаги насос стан-циясида тозалаш ишлари олиб бораётган пайтда содир бўлган.

Ёнғин сабаби ҳозирча аниқ эмаслигини маълум қилган KazTransOil хавфсизлик тизими аланга бошқа объектларга ҳам тарқалишидан сақлаб қолганини билдирди.

Бироқ KazTransOil ёнғин ўчирилгани ёки ўчирилмаганини маълум қилмади.
XS
SM
MD
LG