Линклар

Афғонистонда кўкнори ўстириш жорий йилда етти фоизга кўпайди.

БМТ эълон қилган янги ҳисоботда 2011 йил Афғонистонда кўкнори ўстириш кўпайгани мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашгани ва гиёҳвандлик моддалари нархи ошгани билан изоҳланган.

Ўтган йилги ҳисоботда Афғонистонда кўкнори кам ўстирилгани боис наркотирлар тайёрлаш ҳам камайгани қайд қилинган эди.

Афғонистон героин тайёрлашда асосий хом-ашё ҳисобланган қорадори етиштириш бўйича дунёдаги етакчи давлат ҳисобланади.

БМТ маълумотига кўра, қорадори етиштириш мамлакат ички маҳсулоти ҳажмининг салкам 9 фоизини ташкил этади.

Бу рақам наркотиклар ишлаб чиқариш ва наркотиклар контрабандасидан тушган даромадни ўз ичига олмайди.
XS
SM
MD
LG