Линклар

Россия Марказий банки жорий йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Тожикистонга 742 миллион доллар пул жўнатилганини маълум қилди.

Бу МДҲ давлатлари ичида иккинчи юқори кўрсаткич экани айтилмоқда. Россия Марказий банки тарқатган ҳисоботга кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 1 миллиард 67 миллион АҚШ доллари миқдорида пул жўнатилган.

Ўтган йилнинг шу даврида эса меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга 636 миллион АҚШ доллари миқдорида пул жўнатган эди.

Россиядаги меҳнат муҳожирлари бунинг сабабини ўзбекистонлик мардикорларининг сони кўпайганлиги билан изоҳламоқда.
XS
SM
MD
LG