Линклар

logo-print
12 – 13 октябр кунлари Тошкентда Еттинчи Халқаро Ўзбекистон пахта ярмаркаси бўлиб ўтади.

Пахта саноати, текстил корхоналари ва хорижий савдо агентликлари икки кун давомида ярмарка ва биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда пахта толаси ва текстил маҳсулотларини Ўзбекистондан бевосита сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, қарийиб 40та давлатдаги 330та ширкатнинг 660 нафар вакили Ўзбекистон пахта ярмаркасида иштирок этишини маълум қилган.

Британиянинг нуфузли The Daily Telegraph газетаси 18 сентябр куни Ўзбекистон ҳукумати пахта етиштиришда болаларни меҳнатга мажбурлаши хусусидаги иддаолар боис жаҳоннинг 60 дан ортиқ етакчи кийим-кечак ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG