Линклар

2011 йилнинг январ-сентябр ойларида GM Uzbekistan Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси Россияда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга кўпайди.

Европа бизнеси ассосиациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, Россияда жорий йилнинг тўққиз ойи давомида GM Uzbekistan корхонаси заводида йиғилган 71 минг 623та енгил автомобил сотилган.

Уларнинг 41 минг 904таси Нексия ва 29 минг 719таси Матиз русумидаги автомобилдан иборат.

Қўмита маълумотига асосланиб UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, 2011 йилнинг тўққиз ойи давомида Россияда энг кўп автомобил сотган ширкатлар орасида GM Uzbekistan ўнинчи ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG