Линклар

logo-print

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар қўллашга таҳдид қилди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчисига қарши Эрон ҳукумати ҳомийлигида режалангани айтилаётган суиқасд фош қилинганидан сўнг Қўшма Штатлар Эронга қарши янги санкциялар қўллашга таҳдид қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги суиқасд ҳақидаги иддаоларни рад қилиб, уни “ёлғон” ва “асоссиз” деб атади.

АҚШ расмийларига кўра, Эрон ҳукумати агентлари Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси Одил Ал-Жубайрга суиқасд уюштириш учун Мексикадаги наркотиклар савдоси билан шуғулланадиган гуруҳларнинг қотилларини ёллашга уринган.

Воқеа муносабати билан чиқиш қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қўшма Штатлар Эронни “янада яккалаб қўйиш” учун бошқа давлатлар билан маслаҳатлашишини маълум қилди.

- Биз халқаро нормаларга зид бўлган бундай хатти-ҳаракатлар тўхтатилиши кераклиги борасида кучли мужда йўллаш учун дунёдаги дўстларимиз ва ҳамкорларимиз билан маслаҳатлашамиз. Эронга жиддий мужда йўллаш ва бу мамлакатни халқаро ҳамжамиятдан янада яккалаб қўйиш учун биз бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорлик олиб борамиз, - дея баёнот берди АҚШ Давлат котиби.
XS
SM
MD
LG