Линклар

Ҳьюман Райтс Уотч ташкилоти Чеченистон раҳбари Грознийда уюштирган зиёфатда қатнашган юлдузларга мурожаат қилиб, Рамзан Қодировдан олган совға ва пулларни чечен халқига қайтаришга чақирди.

Ўтган хафта Чеченистоннинг Москва тарафидан тайинланган раҳбари Рамзан Қодиров 35 ёшга тўлиши муносабати билан пойтахт Грознийда юлдузларга тўла зиёфат уюштирган эди.

Зиёфатда иштирок этиш учун олиб келинган меҳмонлар орасида Ҳолливуд юлдузлари Ҳиллари Свонк, Жан-Клод Ван Дам, Кевин Костнер ва скрипкачи Ванесса Мейлар бор эди.

Аммо, колумбиялик поп-юлдуз Шакира бу зифатда қатнашишдан воз кечганди.

Хабарларга кўра, зиёфатда қатнашган юлдузларга бир неча юз минг доллар миқдорида пул ва совға-саломлар берилган.

Юлдузларининг бу зиёфатда иштирок этишлари Рамзан Қодировни ўзига мухолиф одамларни қийноқларга солиб ўлдиришда айблайдиган инсон ҳуқуқлари ташкилотларини ғазаблантирди.

Хьюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, Рамзан Қодировни Чеченистонда одамларни қийноққа солиш ва инсон ҳуқуқларини топташда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG