Линклар

Европа Комиссияси Сербияни ЕИ аъзолигига тавсия этди. Лекин, аъзолик билан боғлиқ ҳар қандай музокара Белград Косово билан муносабатларни яхшилаганидан сўнг бошланиши мумкин.

Европа Иттифоқининг Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Штефан Фуэл Сербиянинг Косово билан муносабатларни яхшилаши “устувор” масала эканини қайд этди.

Туркиянинг ЕИга аъзолиги бўйича музокаралар бошлаш учун эса бу мамлакат ўтган йилда кутилган ислоҳотларни амалга ошира олмагани айтилмоқда. Ҳозирда Европа Иттифоқига 27 мамлакат аъзодир.
XS
SM
MD
LG