Линклар

logo-print
Австрия президенти Хэйнз Фишер Озарбайжон ва Туркманистонга сафар қилмоқда.

Бу мамлакатлардан Европага газ импорти музокараларнинг асосий мавзуcидир.

Бокуда Озарбайжон раҳбарияти билан сўзлашувлар олиб борган Фишер бугун кечқурун Ашҳободга келиши кутилмоқда.

Ўтган ой Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Туркманистондан газ импорти бўйича музокаралар бошлашга келишган эдилар.

Туркманистон билан газ бўйича келишув, айниқса, Туркия орқали Европага газ етказиши мумкин бўлган Набукко қувури каби улкан лойиҳалар учун зарурдир.
XS
SM
MD
LG