Линклар

Муаммар Қаддафийнинг ўғли Мутассим Сиртеда қўлга олинди


Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши расмийлари ҳокимиятдан ағдарилган Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Мутассим Қаддафий қўлга олинганини маълум қилди.

Расмийлар айтганига асосланиб ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Мутассим отаси туғилиб ўсган Сирте шаҳрида ушланган ва сўроқ қилиш учун мамлакат ғарбидаги Бенғози шаҳрига олиб кетилган.

Муаммар Қаддафи режими даврида Мутассим миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Ливияни 42 йил бошқарган Муаммар Қаддафий ва кўпчиликка танилган ўғли Сайфул Ислом пойтахт Триполи август ойида исёнчи кучлар томонидан босиб олганидан бери яшириниб юрибди.
XS
SM
MD
LG