Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта ҳарбий ҳаражатларини ҳам ўз ичига олган қарийиб бир триллион долларлик кенг қамровли бюджет қисқариши режасини танқид қилди.

Армияни қўллаш гуруҳи йиғилишида сўзлаган Панетта бюджет чекланиши Ироқ ва Афғонистондаги уруш тугаганидан сўнг Пентагонни АҚШ қуруқлик қўшинлари сонини қисқартиришга мажбур қилишини билдирди.

Пентагон раҳбари бундай чора аскарлар ва улар оилалари ҳимояси таъминланган ҳолда амалга ошишини қўшимча қилди.

АҚШ ҳукумати келаси 10 йил давомида ҳарбий ҳаражатларни 350 ёки 450 миллиард долларга камайтиришни режаланган.

Агар Конгресснинг махсус комиссияси федерал ҳаражатлар бўйича келишувга эриша олмаса, бюджет автоматик тарзда яна 600 миллиард долларга қисқариши мумкинлигидан Пентагон хавотир билдирган.
XS
SM
MD
LG