Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши халқаро қуролли кучларнинг Афғонистонда қолиши мандатини яна бир йилга узайтириб Афғонистон ҳукуматини инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши ва коррупцияга қарши кураш муаммоларига кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.

Ундан олдин Афғонистон ҳукумати мамлакатнинг бази қамоқхоналарида маҳбуслар “мутазам” қийноққа солиниши ҳақидаги БМТ ҳисоботида келтирилган маълумотни рад қилган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистонда ҳуқуқий институтлар фаолиятини кучайтириш, жазо тизимини ислоҳ қилиш, қонун устуворлиги принципига риоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши кераклигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG