Линклар

АҚШ Молия вазирлиги Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчисига қарши фош этилган суиқасд режасига алоқадор бўлган Эроннинг махсус кучларини ташиган авиаширкатга нисбатан санкция жорий қилди.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, Mahan Air авиаширкати Ливаннинг Ҳизбиаллоҳ гуруҳи ва Эрондаги Қудс ҳарбий қисм аъзоларини Яқин Шарқ минтақаси бўйлаб ташиган.

Сешанба куни фитнага алоқадор бўлгани тахмин қилинган яна беш нафар шахсга нисбатан санкциялар жорий қилинган эди.

АҚШ Вице президенти Жозеф Байден чоршанба куни Эрон суиқасд режаси учун масъул эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG