Линклар

logo-print
Халқаро савдо бўйича Идоралараро комиссия қарорига мувофиқ Украина Вазирлар маҳкамаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Дэу Нексия ва Дэу Матиз русумидаги автомобиллар импортига чеклов белгилаш масаласини кўриб чиқишни режалаган.

AUTO-Consulting сайти хабарига кўра, Вазирлар маҳкамаси Украина бозорини ўзбек автомобиллари учун деярли ёпиши мумкин.

Боиси Комиссия йилига атиги учта автомобилга квота таклиф қилган. Яъни ўзбекистонлик дилерларга мотор ҳажми 1000 куб сантиметргача бўлган битта Матиз, мотори 1000 кубдан 1500 куб сантиметргача бўлган битта Нексия ва мотор ҳажми 1500 куб сантиметрдан кўп бўлган битта Ласетти автомобилини Украинага олиб киришга рухсат бериш таклиф қилинган.

Таъкидлаш жоизки, 2010 йил Украинада 3 минг 109та ва жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 5 минг 205та Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобил сотилган.
XS
SM
MD
LG