Линклар

Қаддафийнинг ўғли Сиртеда қўлга олингани ҳозирча тасдиқланмади


Сирте шаҳри учун кураш олиб бораётган Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши жангчилари.

Сирте шаҳри учун кураш олиб бораётган Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши жангчилари.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши мамлакат собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли қўлга олингани ҳақида бир-бирига зид маълумотлар тарқатди.

Франс пресс ва Рейтерс ахборот агентликлари чоршанба куни Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши расмийларига асосланиб ҳокимиятдан ағдарилган Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Мутассим Қаддафий отаси тўғилиб ўсган Сирте шаҳрида қўлга олиниб, сўнг Бенғози шаҳрига олиб кетилганини хабар қилди.

Бироқ айни ахборот агентликларининг кейинги хабарида Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши расмийлари бу маълумотни тасдиқлай олмасликларини айтганлари маълум қилинган.

Муаммар Қаддафи режими даврида Мутассим миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Ливияни 42 йил бошқарган Муаммар Қаддафий ва кўпчиликка танилган ўғли Сайфул Ислом пойтахт Триполи август ойида исёнчи кучлар томонидан босиб олганидан бери яшириниб юрибди.
XS
SM
MD
LG