Линклар

logo-print

Бирдамлик “ОШ” ига яна халқ келмади


Бирдамлик раҳбари¸ ҳаракат Тошкентнинг Олой бозорида кўп минг кишилик акция ўтказишини айтган эди¸ аммо бу тадбирга ҳеч ким қўшилмади.

Бирдамлик раҳбари¸ ҳаракат Тошкентнинг Олой бозорида кўп минг кишилик акция ўтказишини айтган эди¸ аммо бу тадбирга ҳеч ким қўшилмади.

13 октябр куни Бирдамлик ҳаракатининг Қарши¸ Наманган ва Тошкентдаги бир неча аъзоси “ОШ” - Оммавий шикоят тадбири ўтказишга уринди.

Бирдамликнинг Тошкентдаги фаолларига кўра¸ ҳаракатнинг бешга яқин аъзоси Олой бозори олдида туриб¸ фуқароларнинг ўз тадбирига қатнашишини кутишган¸ аммо улар олдига ҳеч ким келмаган.

Айни пайтда¸ Бирдамликнинг Қаршидаги фаоли Башорат Хидирова Озодлик билан суҳбатда¸ шаҳарнинг Эски бозори олдига ўзи ва ҳаракатнинг яна бир аъзоси қўлида плакат кўтариб чиққани¸ аммо саноқли дақиқалар ичида қўлидагиларнинг маҳалла қўмитаси раҳбари томонидан тортиб олинганини айтди.

- Пикет ўтказдик. Плакат олиб чиқдим Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши тўғрисида. Сўнг Саломат келди. Унга плакатни ëзиб бердим “Бирдамлик ҳаракатининг “ОШ” - Оммавий шикоят тадбири” деб. Ундан ҳам тортиб олди Аллаев деган председател махаллинского областного комитета. 30 киши орқамиздан юрди. Йўқ¸ олдимизга ҳеч ким келмади. Плакатларимизни тортиб олмаса¸ балки одамлар келармиди¸ дейди 13 октябр куни бир соатга яқин Қарши бозорида бўлиб қайтган Башорат Хидирова.

Бирдамликнинг АҚШдан сиëсий бошпана олган етакчиси Баҳодир Чориев¸ 10 октябр куни ўз ҳаракати 12-14 октябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб “ОШ” – Оммавий шикоят тадбири ўтказажаги ва унда 5000 дан 50 000 нафарга қадар ўзбекистонлик иштирок этишини иддао қилган эди.

12 октябр куни “ОШ” тадбирига Бирдамлик аъзоларининг ўзлари ҳам чиқмади ва ҳаракатнинг Тошкентдаги фаоли Абдулла Тожибой ташкилотнинг чет элдаги раҳбарлари вазиятга тўғри баҳо бериб, ундан кейин тегишли баёнот беришса, ҳам мамлакат ичкариси, ҳам ташқарисида ҳурматга сазовор бўлишар эди, деди Озодлик билан суҳбатда.
XS
SM
MD
LG