Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги диний гуруҳлар фаолияти устидан назоратни кучайтиришга қаратилган қонунга қўл қўйди.

Қонуннинг исломий экстремизмни жиловлаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Бундай қонунни жорий воқелик тақозо қилганини таъкидлаган президент Назарбоев¸ уни парламентга ўзи тақдим этган эди.

Аксар депутатлар томонидан маъқулланган янги қонунга кўра¸ эндиликда мамлакатда фаолият юрғизаëтган барча диний гуруҳлар тарқатилади ва улар янги¸ кескинлашган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилади.

Ҳуқуқ фаоллари¸ янги регистрация жараëнида¸ ҳукуматга номақбул диний гуруҳлар фаолиятига рухсат берилмаслигини тахмин қилмоқдалар.

Қонунга мувофиқ¸ Қозоғистонда ҳар қандай диний ибодат жойларини қуриш фақат маҳаллий ҳокимият рухсати билан амалга оширилади ва ëшларга диний таълим бериш жараëни ҳам ҳокимият назоратида бўлади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти¸ мазкур қонун лойиҳасини фуқаролар диний эркинликларини чекловчи ҳужжат сифатида танқид қилган ва Назарбоевни уни имзоламасликка чақирган эди.

16¸5 миллионлик аҳолисининг 70 фоизини мусулмонлар ташкил қилувчи Қозоғистонда ҳукумат исломий экстремизм ғояларининг ëйилиб бораëтганидан хавотир билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG