Линклар

"Ўзбекистон муҳим бўлмаганда президентнинг қўлини ўпишармиди?"

  • Ҳурмат Бобожон

Руспубликачи Ҳерман Кейннинг Ўзбекистонга мулозаматсизлик қилгани тингловчиларимизни бефарқ қолдирмаган кўринади.

Руспубликачи Ҳерман Кейннинг Ўзбекистонга мулозаматсизлик қилгани тингловчиларимизни бефарқ қолдирмаган кўринади.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимиздан бири АҚШ президентлигига республикачи номзодга "гапирганда эҳтиёткор бўлишни" маслаҳат берди.


Убеки-беки-бекистанмиш!


Бухородан қўнғироқ қилган Иброҳим ака АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка даъвогарлардан бири Ҳерман Кейннинг “умуман Ўзбекистондек қандайдир кичик ва аҳамиятсиз давлат раҳбарининг исмини билиш АҚШнинг катта муаммоларини ҳал қилмайди”, деган баёнотига муносабат билдирди.

- Кечаги эшиттиришда Американинг президентлигига номзод Ҳерман Кейн Ўзбекистон ҳақида, умуман Ўзбекистоннинг шаънига айтган бир-иккита гаплари шу гапларга муносабат билдиришга мажбур қилди. Мен у инсонга аввало шундай деган бўлардимки, имкони бўлса шу одам билан учрашсам шундай деган бўлардимки, аввало Ўзбекистоннинг қандай давлат эканлигини билмоқчи бўлса, бўйи етса бўйлаб Ўзбекистоннинг ўтмишига, тарихига қарасин. Ундан кейин Ўзбекистон аҳамиятли давлатми, аҳамиятсиз двалатми ҳозирги пайтдаги Америкадаги иқтидордаги ҳукуматининг Ўзбекистон билан қилаëтган муносабатига эътибор берса, қанчалик муҳим ëки муҳиммаслигини билади. Ўзбекистон Америка учун ҳозирги пайтда муҳим бўлмаганда эди, Американинг ҳозирги ҳукумати иккиюзламачилигини дунë халқлари олдида яна кўрсатиб, келиб Ўзбекистон президентининг қўлини ўпмаган бўларди. Агар Худо кўрсатмасину Америкага президент бўлишни Оллоҳ мана шу номзодга тақдир қиладиган бўлса, у одам шу саводсизлиги билан президент бўладиган бўлса, у одам келиб Ислом Каримовнинг балки оëғини ўпиши мумкин эди. Афғонистон билан бўлаëтган муаммонинг қанчадир қисмини ҳал қилиш бунинг чекига тушадиган бўлса, дейди бухоролик Иброҳим ака.

Бозорқўрғонда ўзбеклар террорчига чиқариляпти


Ўш вилоятидан бўлган Камолиддин Озоликка Skype орқали чиқиб, Қирғизистонда ўзбеклар камситилиши давом этаётганидан шикоят қилади.

- Энди ҳозир Бозорқўрғонда, Ўшда ҳар хил нарсалар бўлаяпти, беайб террорист бўлиб қолаяпмизда. Гувоҳлар келиб айтганларини айтаяпман. Ўзимнинг кўзим тушгани йўқ. Яқинларимнинг қўни-қўшниларини олиб кетибди энди Бозорқўрғонда. СНБ орқали олиб кетилаяпти эканда. 2000 доллар олиб қўйиб юборибди. Россиядан одамлар келадию. Специалний коридор 600-1000 сўм тўлаб ўтилади. Давлатимиз нотўғри информация бераяпти, бу ëқда хоҳлаган ишини қилаяптида энди. Террорист йўқда бу ерда. Ўзлари террористда биласизку. Бозорқўрғонда турмахонада бештаси ўтирибди ҳозир. Биттаси чиқибди деяпти, дейди ўшлик Камолиддин.

Икарусда 14 кун юрдик, оёқларам шишиб кетди, минг азоб кўрдик...


Бухоролик Илёс ҳам Skype ёрдамида Озодликка боғланиб, автобусда Россияга қандай боргани ҳақда гапириб берди.

- Ҳозир уйимиздагиларнинг аксарияти борку, 50 фоиздан кўпроғи деса ҳaм бўлади, бизда автобуслар қатнайдида ҳозир, Бухородан автобуслар бор одамларни ташийди. Бундан икки-уч йил олдин автобусда максимум 45-46та ўриндиқ қўйилган. Мана 45-50та ўриндиқли автобусга 120та одам кетдик. Кўз олдингизга келтиринг энди. Битта оëқ қўядиган жой бор. Иккинчи оëғимга жой йўқ эди. Олти кунда бордик. Автобусчилар ҳам жуда ўзидан ошибди энди. Ҳаддидан ошиб кетаяптида. Масалан ҳозир самолëтга 12 минг бўлса, улар 6000 олаяпти. Автобусчи бўлгандан кейин ҳамма нарсасига отвечат қилиши керакку, дейди бухоролик суҳбатдош Илëс.

Бир келиб кетинг Кореямизга


Кореяга келганимиздан хурсандмиз, дейди бу мамлакатдаги темир-терсак заводида ишлаётган андижонлик Аюбхон.

- Биз Кореядамиз. Андижонга Худо хоҳласа, 2014 йилда қайтамиз. Андижонда савдо билан шуғулланардик. Олти ойда имтиҳон топширдик карис тилидан. Олти ойнинг ичида кириб келдик. 2011 йилнинг июл ойларида кириб келдик. 12 июл куни Тошкент аэропортидан учиб, 13 июл куни келдик.

Озодлик: Қийин эмасми?

- Биринчи кунларда бу ишни қилмаганимиз учун озгина “Кореяга нима учун келдим” деган ўй-фикрлар бўлди. Кейин катта акаларимиз “Худодан сабр сўра. Секин-секин кўникасан бу ишга. Биз ҳам шундай бўлганмиз. Ëш экансан мана секин-секин ҳунарни эгаллаб меҳнатга ҳам бош эгадиган бўласан. Ўзбекистонда бу ишни қилмагансан барибир” дейишди. Бошида аттанг қилган эдик. Мана ҳозир хурсанд бўлаяпмиз. Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмайсан деб уйда қилмаган ишимизни қилаяпмиз. Хурсандмиз. Нимагаки одамнинг организми мослашаркан. Маслаҳат берамиз. Ҳавас қилганлар, ëшлар келса, биринчи ўринда меҳнатга бўйсунадиган бўларкан, дейди Кореяда меҳнат қилаëтган Аюбхон.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG