Линклар

Ашхободда учрашган Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов ва Австрия президенти Heinz Fischer (Ҳайнс Фишер) асосан туркман газини Европага экспорт қилишга қаратилган лойиҳалар истиқболини муҳокама қилди.

Австриялик ҳамкасби билан учрашувдан сўнг Бердимуҳамедов¸ ўз ҳукумати газ экспорт қилиш йўлларини диверсификация қилиш сиëсатини давом эттиражагини таъкидлади.

Ашхобод раҳбарининг айтишича¸ Туркманистондан иккинчи газ қувурлари йўналишини очиш бўйича Хитой билан музокаралар давом этмоқда¸ айни пайтда туркман ҳукумати Афғонистон¸ Покистон ва Ҳиндистон расмийлари билан учала давлатни туркман газ конларига боғловчи газ қувурлари ëтқизиш юзасидан ҳам сўзлашув олиб бормоқда.

“Транскаспий газ қувурларининг қурилиши туркман газини Европа бозорларига олиб чиқиш учун имкон беради”¸ деди президент Бердимуҳамедов.

Ҳозирга қадар Ашхобод расмийлари Туркманистоннинг Россияни четлаб ўтувчи қувурлар лойиҳасига қўшилиш-қўшилмаслиги борасида аниқ баëнот бермай келаëтган эди.

Европа Иттифоқи озарий ва туркман газини Россияни четлаб ўтиб Европа бозорига бевосита олиб келишга қаратилган Набукко қувурлар лойиҳасининг амалга ошишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG