Линклар

АҚШ¸ Британия ва Саудий Эронга қарши чора қўлламоқчи


Эронга қарши янги жазо чораларига Саудийнинг АҚШдаги элчиси Жубейрга қарши режаланган суиқасднинг фош этилгани сабаб бўлиши мумкин.

Эронга қарши янги жазо чораларига Саудийнинг АҚШдаги элчиси Жубейрга қарши режаланган суиқасднинг фош этилгани сабаб бўлиши мумкин.

Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг Лондон ҳукумати Эронга қарши кескин халқаро чоралар қўллаш юзасидан АҚШ ва Саудий Арабистони билан ҳамкорлик қилажагини баëн қилди.

Мазкур баëнот Саудийнинг АҚШ даги элчисига нисбатан уюштирилган суиқасднинг фош этилиб¸ суиқасд ортида Эрон ҳукумати тургани тўғрисидаги айбловлар муносабати билан қилинди.

Лондон дипломатлари раҳбари¸ Саудий элчисига қарши суиқасд¸ Эроннинг халқаро террорчиликни қўллаëтган давлат эканини намойиш этувчи жиддий далил эканини таъкидлади.

АҚШ хавфсизлик кучлари Саудийнинг мамлакатдаги элчиси Одил ал-Жубейрни ўлдиришга уринганлик айби билан асли эронлик икки шахсни қўлга олди.

Фош этилган суиқасд режаси муносабати билан Риëд раҳбарияти АҚШ билан мувофиқлашган ҳолда Эронга қарши қатъий қадамга боражагини билдирди.

Вашингтон расмийлари¸ ушбу воқеа муносабати билан Эронни халқаро майдонда янада яккалаш йўл-йўриқлари юзасидан дунë ҳукуматлари билан маслаҳатлар бораëтганини билдирди.

Теҳрон ҳукумати эса¸ АҚШда фош этилгани айтилаëтган суиқасдни Америка халқи диққатини мамлакат иқтисодий муаммоларидан чалғитиш мақсадида уюштирилган фитна дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG