Линклар

ЎзА хабарига Озодлик иллюстрацияси


Фарғона болалари "Daewoo Textile Ferghana" футболкаларида пахта термоқда.

Фарғона болалари "Daewoo Textile Ferghana" футболкаларида пахта термоқда.

ЎзА ахборот агентлиги Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иштирокчиларини суҳбатга тортди.


Сонг Чан Жей “Daewoo Textile Fergana” компанияси вице-президенти (Жанубий Корея):

- Ўзбекистонда узоқ йиллардан буён муваффақиятли иш юритиб келаётган компаниямиз тўқимачилик маҳсулотлари - ип ва матолар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Биз учун ҳам жуда самарали бўлаётган мазкур ярмарка янги алоқалар ўрнатиш, фойдали битимларни амалга ошириш имкониятини бермоқда. Биз дунёда энг юқори сифатли, аъло таснифга эга ўзбек пахта толасини сотиб олаётганимиздан мамнунмиз. Мамлакатингизда хорижий сармоядорларнинг эркин ва фаол иш юритиши учун яратилган қулай сармоявий муҳит муваффақиятларимиз омили бўлмоқда.


(Озодликнинг фото мухбири томонидан жорий йил сентябр ойида Фарғонада олинган суратда болаларнинг “Daewoo Textile Fergana” логоси битилган футболкаларда пахта тергани акс этган)
XS
SM
MD
LG