Линклар

logo-print

Ироқда 15 киши ҳужум қурбони бўлди


Ироқ расмийлари пайшанба куни кечқурун Бағдод шаҳрининг шиалар яшайдиган мавзесида иккита портлаш амалга оширилгани натижасида 15 киши нобуд бўлгани, қарийиб 50 киши яраланганини билдирди.

Полиция маълумотига кўра, биринчи портлаш Садр шаҳарчасининг тор ҳиёбонида рўй берган.

Бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига одамлар йиғила бошлаган пайтда иккинчи портлаш юз берган.

15 кишининг ҳаммаси иккинчи кучли портлаш пайтида ўлган.

Ундан олдин Бағдоднинг бошқа мевзеларида амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 25 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG