Линклар

logo-print
19 – 25 октябр кунлари Ўзбекистонда “Олтин гепард” номли Биринчи Тошкент халқаро кинофоруми ўтказилади.

Кинофорум Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси ва Ўзбеккино миллий агентлиги томонидан ўтказилмоқда.

UzMetronom мустақил интернет-газетаси хабарига кўра, Европа, Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкадаги 45та давлатнинг киноматографларидан кинофорум конкурсида иштирок этиш ҳақида аризалар олинган.

Танлов комиссияси 139та тўлиқ метражли филмни кўриб чиққан.

Кинофорум кун тартибида ҳурматли меҳмонлар ҳамда дунё ва мамлакат кино юлдузлари билан учрашувлар ўтказиш режаланган.
XS
SM
MD
LG