Линклар

CPJ Тожикистонни журналистларни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди


ББС мухбири Ўринбой Усмонов.

ББС мухбири Ўринбой Усмонов.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Тожикистон расмийларини ББС мухбири Ўринбой Усмонов ва “Нури Зиндаги” мустақил газетаси мухбири Маҳмадюсуф Исмоиловга нисбатан тергов ишларини тўхтатишга чақирди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси бу ҳақда тожикистонлик икки журналист иши юзасидан суд ҳукми жума куни ўқилиши арафасида баёнот эълон қилинди.

Ўринбой Усмонов диний экстремизмда айбланмоқда.

Маҳмадюсуф Исмоиловга эса бўҳтон, ҳақорат қилганлик ва товламачилик айби қўйилган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ўтказган текширув натижаси мухбирларга қўйилган айбловлар соҳта эканини кўрсатган.

Агар айбдор деб топилса, Усмонов беш йилгача, Исмоилов эса 16 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG