Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта президент Барак Обама томонидан Афғонистонга жўнатилган қўшимча 33 минг ҳарбийнинг кўпчилиги у ерда қолиб, Толиблар ва бошқа жанггариларга қарши кейинги йилда давом этадиган жангларда иштирок этишини айтди.

АҚШ қонунчилари олдида пайшанба куни сўзлаган Панетта 10 минг аскар аввал режалаштирилгани каби шу йил охирига қадар мамлакатдан олиб чиқилишини айтди.

23 минг аскар эса Толибларга қарши жанг ҳаракатларини давом эттириш учун бу давлатда қолдирилади.

Хабарларга кўра, Толибларга қарши кейинги жанг ҳаракатлари мавсуми кейинги йилнинг сентябрига қадар давом этиши мумкин.

33 минг ҳарбий Толибларга қарши жанг ҳаракатларини кенгайтириш мақсадида 2009 йилда Афғонистонга жўнатилган эди.

Ҳозир бу давлатда АҚШ нинг 90 мингдан ортиқ ҳарбийси бор.
XS
SM
MD
LG