Линклар

logo-print

Қуриган Орол ўрнида ихота ўрмони барпо этиш таклиф қилинди


Uzbekistan -- (ONLY FOR UZBEK SERVICE'S WEBSITE, AUTHOR'S REQUEST) Abandoned ship in shrinking Aral sea, Uzbekistan

Uzbekistan -- (ONLY FOR UZBEK SERVICE'S WEBSITE, AUTHOR'S REQUEST) Abandoned ship in shrinking Aral sea, Uzbekistan

БМТ Европа иқтисодиёти комиссияси ижроия котиби Андрей Василев ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси раиси Сагит Ибатуллин қурилган Орол ўрнида ихота ўрмонлари барпо этишга қаратилган лойиҳани тақдим қилди.

Бу лойиҳа БМТ ташаббуси билан Анталия шаҳрида ўтган 10-14 октябр кунги халқаро анжуманда муҳокама қилинди.

Орол ҳавзасидаги экологик муҳитни сақлаб қолиш назарда тутилган ушбу лойиҳа Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳозир Орол денгизи тубидан йилига 70 миллион тоннага қадар қум, туз ва хавфли кимёвий моддалар ҳавога кўтарилмоқда ҳамда ҳудуд бўйлаб минглаб километр радиусда атрофга тарқалмоқда.

Барпо этилиши кўзланаётган ихота дарахтзорлари ёрдамида ана шу қум ва туз бўрони йўлини тўсиш ният қилинган.
XS
SM
MD
LG