Линклар

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича олий комиссари Суриядаги ҳукуматга қарши намойишлар чоғида ўлдирилган одамлар сони 3 мингдан ошганини маълум қилди.

Комиссар Нави Пилай бу давлатдаги вазият ҳақиқий фуқаролик урушига айланиб кетмаслиги олинидин олиш учун халқаро ҳамжамиятини тегишли чораларни кўришга чақирди.

Унга кўра, сўнгги 10 кунинг ичида Сурияда 100 одам ўлдирилган.

Шунингдек, сўнгги кунларда Сурия ҳукумати қўшинлари сафини тарк этаётган ҳарбийлар сони ҳам ортаётгани хабар қилинмоқда.

Муҳолиф вакилларига кўра, ҳукумат ҳарбийлари ва собиқ ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашувларда пайшанба кунидан буён камида 20 киши ўлдирилган.

Ҳукумат расмийлари Ҳомс ва Идлиб шаҳарларида жанглар бўлганини тасдиқлади ҳамда бу жангларда хавфсизлик кучларининг 10 вакили, яна бир неча қуролли одам ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG