Линклар

НАТО ва Афғонистон қўшинлари Афғонистон шимолида Толибларга қарши бораётган амалиётлар чоғида яна 13 жанггари ўлдирилганини маълум қилди.

Афғонистон полицияси матбуот вакили Лаъл Муҳаммад Аҳмадзайга кўра, бир полициячи Фарёб вилоятидаги тунги амалиётлар чоғида ўлдирилган.

НАТО тарқатган баёнотга кўра, амалиётларда Толибларнинг бу минтақадаги етакчилари қидирилган.

Яна бир хабарга кўра, пайшанба куни Афғонистон жанубидаги ҳужум чоғида халқаро қўшинлар хизматчиларидан бир нафари ўлдирилган. Бу хизматчининг шахси ва миллати ҳақида ҳозирча бирор аниқ маълумот берилмади.
XS
SM
MD
LG