Линклар

logo-print
Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ўз туғилган кунига келган жаҳон юлдузлари учун кетган ҳаражат давлат бюжетидан олинмагани ҳақида баёнот берди.

- Биз бюжетдан бир тийин ҳам ишлатганимиз йўқ. Бунинг ҳаммаси сармоядорлар, қурилиш компаниялари ва дўстларимиз томонидан берилган пуллардир. Мен бирорта хонанда ёки актёрга ижроси бир рубл ҳам бермадим. Мен уларни топдим ва уларга шундай тадбир қилиш учун имкон яратдим, холос - деди Рамзан Қодиров ўз туғилган кунидаги шоҳона байрамни назарда тутиб.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Чеченистон раҳбари Грознийда уюштирган зиёфатда қатнашган юлдузларга мурожаат қилиб, Рамзан Қодировдан олган совға ва пулларни чечен халқига қайтаришга чақирган эди.

Ўтган хафта Рамзан Қодиров 35 ёшга тўлиши муносабати билан пойтахт Грознийда уюштирилган тадбирга Ҳолливуд юлдузлари Ҳиллари Свонк, Жан-Клод Ван Дам, Кевин Костнер ва скрипкачи Ванесса Мейлар келган эди.

Хабарларга кўра, зиёфатда қатнашган юлдузларга бир неча юз минг доллар миқдорида пул ва совға-саломлар берилган.
XS
SM
MD
LG