Линклар

logo-print
Тожикистоннинг Сўғд вилоят судида Ҳизбут Таҳрирга алоқадорликда айбланган BBC мухбири Ўринбой Усмонов устидан ҳукм ўқилди ва у суд залидан озод қилинди

Суд ҳукмига биноан аввалига 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист шу йилнинг 20 августда қабул қилинган авф тўғрисидаги қонунга мувофиқ суд залидан озод қилинди.

Шунингдек, касбий фаолияти билан боғлиқ айбловлар билан айбланган яна бир журналист Маҳамадюсуф Исмоилов ҳам суд залидан озод қилинди.

Аммо, унга 35 минг 800 сомоний (7.100 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинди.

Исмоилов суд ҳукми устидан шикоят қилишини айтди.

- Мен бундай ҳукмдан тўлиқ рози эмасман. Нега улар менга жарима солишди? Нега улар мени журналистлик фаолиятидан 3 йилга четлаштиришди? Улар матбуот оғзини ёпиши мумкинми? Бу тўғри эмас. Биз халққа хизмат қиляпмиз, - деди озод бўлган журналист Маҳамадюсуф Исмоилов.
XS
SM
MD
LG