Линклар


Жума куни Ливия пойтахти Триполида Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши ҳарбийлари билан Муаммар Қаддафий тарафдорларининг тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди, ўттиздан зиёд одам жароҳатланди.

Абу-Салим шаҳрида ҳам тўқнашувлар кузатилди. Унда 30 дан зиёд қаддафийчи иштирок этди.

Қаддафийчиларнинг бу ҳужумлари янги ҳукумат 23 август куни Триполини ишғол қилганидан буён энг уюшган ҳужум ҳисобланмоқда.

Янги ҳукумат кучлари Қаддафийнинг она шаҳри Сиртни ишғол қилиш учун жангни давом эттирмоқда.

Айни пайтда Муаммар Қаддафийнинг қаерда эканлиги ҳануз номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG