Линклар

logo-print

Тунис пойтахтида норозилик намойишчилари билан полиция ўртасида келиб чиққан тўқнашув пайти полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Ислом тарафдорлари бўлган бир қанча минглаб киши мамлакатда шариат қонунлари амал қилишини талаб қилиб кўчага чиқдилар.

Айрим намойишчилар полициячиларни тошбўрон қилдилар ва Бош вазир идорасига бостириб киришга урундилар.

Тахминан 100 нафар намойишчи Nessma хусусий телеканали биносига ичига ёнилғи солинган шишаларни отишди.

Намойишчилар Nessma телеканалини яқинда намойиш қилган ислом тўғрисидаги филми орқали Оллоҳни ёмонлаганликда айбламоқдалар.
XS
SM
MD
LG