Линклар

logo-print

Покистонда олти жанггари ўлдирилди


Жанггарилар Американинг учувчисиз учқичи ёрдамида ўлдирилди.

Жанггарилар Американинг учувчисиз учқичи ёрдамида ўлдирилди.


Покистонда Американинг учувчисиз бошқариладиган учқичи томонидан амалга оширилган ракета ҳужуми натижасида олти жанггари ўлдирилди.

Покистон разведка хизмати маълумотига кўра, ҳужум Жанубий Вазиристон ҳудудидаги қишлоқлардан бирида амалга оширилган.

Разведка хизмати бу қишлоқда Афғонистон ҳудудидаги ҳужумларни уюштираётган Мавлавий Назир дала командири раҳбарлигидаги жанггарилар гуруҳи яширганига ишонади.

Мавлавий Назир бошчилигидаги гуруҳнинг толиблар ва Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG