Линклар

Яманда Ал-Қоида етакчиси ўлдирилди


Яман жануби-шарқида Ал-Қоида ҳаракатининг Ямандаги бўлими раҳбари, мисрлик Иброҳим ал-Бана ўлдирилди.

Бу ҳақда хабар қилган Яман мудофаа вазирига кўра, ал-Бана ва яна олти жанггари кеча қечқурун Шавба вилоятида Ал Қоида ҳарбий базасига уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган.

Айрим манбалар ҳаво ҳужумлари маҳаллий авиация томонидан уюштирилганини айтмоқда. Айримлар бу ҳужумлар Америка ҳарбийларига тегишли деб ҳисобламоқда.

Яман мудофаа вазирлиги бу маълумотларни очиқламади.
XS
SM
MD
LG