Линклар

logo-print

Ўзбекистон бойкотларга қарамай 600 минг тонна пахта сотишга эришди



Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 600 минг тоннадан зиёд ўзбек пахтасини сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қиймати 550 миллион АҚШ долларидан зиёд ҳажмдаги шартномалар имзоланди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА маълумотига кўра, ярмарка ниҳоясига етган бўлса ҳам шартномалар имзолаш ҳали давом этмоқда.

Ярмаркада Россия, Хитой, Бангладеш, Ҳиндистон, Туркия каби жами 38 давлатдан 330 ширкатнинг 660 вакили иштирок этди.

Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича жаҳонда олтинчи¸ пахта толаси экспорти бўйича эса¸ учинчи ўринда туради.

Ўзбекистонда йилига 3¸5 миллион тоннага яқин пахта¸ 1-1¸2 миллион тоннага яқин пахта толаси олинади.

18 сентябр куни Ўзбекистон ҳукумати пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланаётгани боис жаҳоннинг 60 дан ортиқ етакчи кийим-кечак ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган эди.

Ўзбекистон бу каби бойкотларга қарамай 600 минг тоннадан зиёд пахта толаси сотиш бўйича шартнома имзолашга эришган шу кунларда ҳам мамлакат далаларида ҳатто 1-синф болалари ҳам пахта тераётганини хабар қилмоқда ҳуқуқ фаоллари.
XS
SM
MD
LG