Линклар

logo-print

Чехия парламенти делегацияси Ўзбекистонда



Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Тошкентга ташриф буюрган Чехия Республикаси Парламенти Сенатининг Таълим, фан, маданият, инсон ҳуқуқлари ва мурожаатлар қўмитаси раиси Яромир Йермар раҳбарлигидаги парламент делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

ЎзА маълумотига кўра, мулоқат чоғида Ўзбекистон билан Чехия ўртасидаги алоқалар кўплаб соҳалар каби парламентаризм йўналишида ҳам рвижланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланган.

Шу куни Чехия делегацияси аъзолари Ўзбекистон Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказида ҳам музокаралар ўтказган.
XS
SM
MD
LG