Линклар

Ўзбекистон БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотига сайланди


Самарқанд энг кўп сайёҳ ташриф буюрадиган шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Самарқанд энг кўп сайёҳ ташриф буюрадиган шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон 2011-2015 йиллар давомида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг Ижроия кенгаши аъзолигига сайланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига қарашли “Жаҳон”агентлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 4 мингдан зиёд тарихий-меъморий ёдгорликлар мавжуд.

Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабздаги кўҳна ёдгорликлар ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

2010 йили Ўзбекистонга 1,3 миллиондан зиёд сайёҳ келган, бу 2009 йилга нисбатан 6,9 фоизга кўпдир.

Жорий йилнинг биринчи ярмида сайёҳлик хизматлари кўрсатиш суръатининг ҳажми 27 фоизга ошган.

2011 йилнинг январ-июн ойларида 71 сайёҳлик корхонаси ва 29 меҳмонхона ишга тушди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 782 та сайёҳлик корхонаси, 294 та меҳмонхона ҳамда 450 туроператор фаолият кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG