Линклар

logo-print

Угом-Чотқол қўриқхонасида ноёб саналувчи қор барсини отиб ўлдирган милиция ходими, капитан Фарҳод Эгамбердиев жавобгарликка тортилмади.

Бу ҳақда хабар қилган Newsuz.com сайти маълумотига кўра,Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ тезкор ходими Фарҳод Эгамбердиев ўрнига унинг укаси маҳкамага тортилган.

Сайт "Zerkalo XXI" газетасидаги мақолага таяниб ёйинлаган маълумотига кўра, 2008 йилнинг 10 февралида табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси нозирлари капитан Фарҳод Эгамбердиев бошқарувидаги “Жигули” автомобилини тўхтатганда, машинанинг юкхонасидан қор барсининг ҳали қуриб улгурмаган териси топилади.

Эгамбердиев юк унга тегишли эканлигини айтади, бироқ бу борада тузилган баённомага имзо чекишдан бош тортади.

Кейинчалик капитан Эгамбердиевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 202-моддаси бўйича иш қўзғатилади.

Бироқ Фарҳод Эгамбердиев ўрнига унинг укаси Сайфиддин Эгамбериев маҳкамага тортилади.

Суд 27 миллион 945 минг сўм жарима солади ва Сайфиддин Эгамбердиевга тегишли 3 сигир, 3 новвос, 1 бузоқ, 16, қўй, 10 эчки ва 4 отни зарарни қоплаш учун хатлаб қўяди.

Бироқ Эгамбериевларнинг отаси бу чорва моллари унга тегишли эканлигини даъво қилиб, судга мурожаат қилади.
XS
SM
MD
LG