Линклар

logo-print

Дунёнинг 950 шаҳрида бойларга қарши акция бўлади


Босниядаги намойишчилар.

Босниядаги намойишчилар.


Бугун бутун дунё бўйлаб иқтисодий тенгсизликка қарши норозилик намойишлари ўтказилди.

АҚШда бошланган йирик корпорацияларнинг очкўзлигига қарши жамоатчилик ҳаракатларидан илҳомланиб Германиянинг Франкфурт шаҳрида ўтказилган намойишда тахминан беш минг киши иштирок этди.

Италиянинг Рим шаҳрида ҳам бир қанча минглаб киши намойишга чиқди.

Босния пойтахтида эса юзлаб киши бойлар очкўзлигига норозилик билдириб чиқдилар.

Россияда ҳам ижтимой тармоқ фаоллари Москва, Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарларда акциялар ташкил қилдилар.

Кун давомида Гонконг, Сеул, Манилда ҳам намойишлар ўтказилди.
Айни кўринишдаги норозиликлар Осиё, Африка Европа, Латин Америкаси ва Шимолий Америка каби жами дунёдаги 82 давлатнинг 950 шаҳарида ўтказилиши режалаштирилган.

Бойлар очкўзлигига қарши намойиш дастлаб 17 сентябр куни “Уолл Стритни босиб ол” шиори остида Ню Йоркда нисбатан кичикроқ норозилик акцияларидан бошланган эди.
XS
SM
MD
LG