Линклар

logo-print

Дунёнинг 950та шаҳрида иқтисодий тенгсизликка қарши намойишлар бўлди


Намойишчилар Рим марказидаги банк биноси ойналарини синдирмоқда. 2011 йил 15 октябр.

Намойишчилар Рим марказидаги банк биноси ойналарини синдирмоқда. 2011 йил 15 октябр.

Иқтисодий тенгсизликка қарши дунё бўйлаб 15 октябр куни норозилик намойишлари ўтказилди.

Энг йирик намойиш Италияда бўлди. Пойтахт Римда полиция кучлари тош ва ўт чиқарадиган молотов коктейллари отган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув сепадиган қуролларни ишга солди.

Полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашув тунга қадар давом этди.

Биринчи бўлиб норозилик ҳаракати бошланган АҚШнинг Ню Йорк шаҳрида Time Square майдони томон юриш қилган 70 намойишчи қўлга олинди.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, 15 октябр куни Осиё, Европа, Африка ва Американинг 82 мамлакатидаги 951та шаҳарда иқтисодий тенгсизликка қарши норозилик намойишлари ўтказилган.
XS
SM
MD
LG