Линклар

АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичи Покистонда амалга оширган ракета ҳужуми натижасида жанггари эканликда гумон қилинган олти киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, шанба кунги ҳужумда Жанубий Вазиристон вилоятининг Ангор Адда минтақасидаги бино нишонга олинган.

Йўқ қилинган жанггарилар толиблар ва Ал-Қоидага алоқадор бўлган қўмондон Мавлавий Назирга тегишли жанггарилар экани тахмин қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, бу Покистон ҳудудидаги жанггариларга тегишли объектга АҚШ учқичи амалга оширган 300-ҳужумидир.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, жорий йил бошидан бери Америка учқичлари Шимолий Вазиристон вилоятида ҳам 50дан ортиқ ҳужумни амалга оширган.
XS
SM
MD
LG