Линклар

logo-print

Германия президенти Кобулга кутилмаган ташриф билан борди


Германия президенти Кристиан Вулф.

Германия президенти Кристиан Вулф.

Германия президенти Кристиан Вулф немис қўшинлари Афғонистонни 2014 йилда тарк этганидан кейин ҳам Германиянинг бу мамлакатга ёрдами давом этишини таъкидлади.

Кобулга кутилмаган ташриф билан борган Вулф Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан музокарадан сўнг Халқаро кучлар хавфсизликни таъминлаш вазифасини Афғонистон кучларига топширганидан кейин ҳам Германия Афғонистоннинг ”ишончли, узоқ муддатли дўсти ва ҳамкори бўлиб қолиши”ни урғулади.

Ҳозир Афғонистонда Германиянинг беш мингга яқин ҳарбийси Халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда.

Германия жамаотчилиги мамлакат армиясининг Афғонистондаги миссиясини қўллаб-қувватламайди.

Кристиан Вулфнинг Кобулга ташрифи Германия раҳбарининг 44 йилдан бери Афғонистонга биринчи ташрифидир.
XS
SM
MD
LG